Андижон 24

Андижон бугун: ОҚ-ҚОРА ТАСВИРЛАР ЧЕКИНИБ, ДУНЁ ЯНА ТУРФА РАНГЛАРДА ЖИЛОВЛАНМОҚДА (ФОТОРЕПОРТАЖ)


06.05.2020   7140

Қарийб 45 кун давом этган карантин тартиб-таомиллари юмшатилмоқда. Матонатли меҳнат, қатъий интизом, бирдамлик асосидаги ҳаракатлар эвазигакарантин синовларидан андижонликлар мувафаққиятли ўтмоқдалар.

Ҳокимликлар, ҳарбийлар, ички ишлар, Миллий гвардия, тиббиёт ходимларининг куну-тун қилган хизматлари туфайли коронавирус инфекцияси жиловланмоқда. Оғир аҳволдагиларга мадад қўлини чўзиш, карантинга олинганларга шароит яратишда жонбозлик кўрсатган мутасаддилар, волонтёрлар, ҳимматли, виждони тоза ҳамюртларимиз нафақат фуқаролик, балки инсонийлик бурчини адо этмоқдалар.

Бугун шаҳар ва туманларимизга, ҳиёбон ва кўчаларимизга, маҳалла ва хонадонларимизга аста секин одатий ҳаёт нафаси кириб келмоқда. Вақтинча тўхтаб турган корхоналар, ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилмоқда. Борингки, тирикчилик, деб аталмиш интилиш завқидан яна баҳраманд бўляпмиз.

Юртимизда пандемиянинг Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги санаси олдидан барҳам топаётганида ҳам рамзий маъно бор. Зеро, бу кунни барчамиз орзиқиб кутдик. Оқ-қора тасвирлар чекиниб, дунё яна турфа рангларда жиловланмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.