Сайлов - 2021

АЛИШЕР ҚОДИРОВ АНДИЖОНЛИК САЙЛОВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШДИ


15.10.2021   1055

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Алишер Қодировнинг андижонлик сайловчилар билан учрашуви Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги мусиқали драма театри биносида бўлиб ўтди.

Номзод маъруза қилиб, тарбия ва таълим, маънавият ва маърифат равнақи партиянинг энгустувор вазифаларидан эканлигини, сайловолди дастури айнан ушбу вазифалар асосига қурилганлигини алоҳида таъкидлади. "Инсон ўзгарса, жамият ўзгаради" шиори остида аҳолининг йиллар давомида йиғилиб қолган муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш масалаларини ўртага ташлади.

Айниқса, бола туғилганидан мактабни тугаллагунигача бўлган даврни ўз ичига олган тарбия ва таълимдастури ишлаб чиқилиши учун ягона "Оила боғча мактаб" тизими яратилиши ҳақидаги ташаббуси сайлов-олди дастурида алоҳида ўрин тутади. Унга кўра оилада фарзандни дунёга келтириш ва тарбияни тўғри ташкил этиш учун 18 ёшгача фарзандлари бўлган ота-оналарни қўллаб-қувватлаш, уларга алоҳида мақом ва масъулият юклатилиши лозим.Боғчаларнинг давлат томонидан молиялаштирилиши ва (хусусий боғчаларга рухсат берилади) боғча даврининг мажбурий бўлиши белгиланади. Бу жараёнда, энг аввало, уларнинг йиллик сертификацияси жорий этилиб гуруҳларда болалар сони 15 нафардан оширмаслигига эришиш зарурлиги атрофлича мулоҳаза қилинган.

Кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлашнинг қадриятларга таянган янги тизими яратилиши, миллий урф-одат, анъаналар ва шаклланганқадриятларга ҳурматсизлик учун жавобгарлик белгиланиши устувор вазифа этиб белгиланган. Ўзбекистон Конституциясига мамлакат суверенитетига таъсир кўрсатадиган ва миллий қадриятларни камситадиганмуносабатларда иштирок этишни тақиқловчи норма киритилади.

Учрашув якунида номзод сайловчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб берди. Муҳим сиёсий жараёнда фаол иштирок этишга чақирди.

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот маркази.