Андижон 24

АКСИНЧА, МАҲАЛЛАЛАРДА ГАЗ БОР, ҒИШТХОНАЛАРДА ЭСА ЙЎҚ...


21.12.2019   816

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ғиштхоналарда газ бор, маҳаллаларда эса йўқ” хабари юзасидан “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу хабар юзасидан “Ҳудудгаз Андижон” МЧЖнинг Матбуот хизмати Булоқбоши туманидаги “Нефтчилар шаҳарчаси”га ташриф буюрди. Шаҳарчадаги “Истиқлол”, “Саноат”, “Нефтчилар” ҳамда “ Баландчек” МФЙлар ўрамидаги хонадонлар кўздан кечирилди. Бугунни кунда шаҳарчадаги 4 та МФЙ ҳудудида 1600 тадан ортиқ табиий газ билан таъминланмоқда. Истеъмолчиларга соатига 1300 метр/куб, суткасига эса 32 000 метр-куб табиий газ етказиб бериляпти. Баландчек МФЙ “Файзобод” кўчасидаги 15-уйда истиқомат қилувчи Асқарали Юнусов хонадонида ҳам табиий газ таъминоти меъёрида. Ваҳоланки, ушбу кўча газ тармоғининг энг сўнгги нуқтасида жойлашган. Табиий газ таъминотидаги меъёрни “Саноат” ва “Нефтчилар” МФЙлари кўчаларида жойлашган хонадонларда ҳам кўриш мумкин.

Булоқбоши тумани “Саноат” МФЙ ўрамида 4 та ғиштхона ишлаб чиқариш билан шуғулланади. “Стандарт ғишт” МЧЖ, “Буюк неъмат” МЧЖ, “Шокиржон саноатчи” МЧЖ ҳамда “Саховат Н” хусусий корхоналари бугунги кунда табиий газ таъминотидан узилган бўлиб, мослаштирилган ёқилғи турига ўтган.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ фуқароларни мурожаатлар юзасидан"Ҳудудгаз Андижон" МЧЖнинг(78) 298-08-72ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади. Ёки телеграмм мессенджеридаги “Худудгаз Андижон" МЧЖ қабулхонаси” (https://t.me/hududgazqabulhona) ва Фейсбук итимой тармоғидаги https://www.facebook.com/Hududgaz-Andijon-MCHJ-102606014460446/ саҳифасига мурожаат қилишлари мумкин.

“Ҳудудгаз Андижон” МЧЖ Матбуот хизмати