ЖАМИЯТ

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРНИНГ ИМТИҲОНЛАРИ ҚОЛДИРИЛДИ


18.07.2021   2338

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонлари жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида ўтказилиши режалаштирилмоқда, дея хабар берди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Имтиҳоннинг аниқ санаси маълум бўлгач, қўшимча хабар берилади.

Манба: yuz.uz