ЖАМИЯТ

«АДОЛАТЧИЛАР» КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШМОҚДА


26.08.2021   1086

Коррупцияга қарши курашиш бугунги кунда янада долзарб вазифага айланди. Шу сабаб жиноятчиликнинг бу турига қарши нафақат ҳуқуқ тартибот ходимлари балки кенг жамоатчилик биргаликда курашмоғи зарур. Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашида “Коррупция-тараққиёт кушандаси” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида айни шу мавзуда сўз юритилди.Унда партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари иштирок этди.

Таъкидланганидек, аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат хизматчилари томонидан шахсий манфаатларини кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади. Умуман олганда, давлат амалдорларигини эмас, балки, давлат ташкилотларида ишламайдиганфуқаролар ҳам коррупцияга доир муносабатларнинг иштирокчилари бўлишлари мумкин. Бу ўз ўзидан ана шу иллатга қарши биргаликда курашиш қанчалик долзарб аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Фарҳодбек Нажимов, Андижон вилояти ИИБ коррупция бўлими ходими, майор:

-Жиноятни олдини олишга фақат жиноят-ҳуқуқий воситалар билангина эришиб бўлмаслигини ҳаётнинг ўзи кўрсатмоқда. Давлат ва жамият, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳам бундай илллатни олдини олиш йўлида биргаликда иш олиб борсагина ижобий натижага эришиш мумкин. Бу борада “адолатчилар”нинг ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз.

Мавзу юзасидан иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Жамоатчилик орасида бу борада биргаликда ишлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят кенгаши матбуот хизмати.