ЖАМИЯТ

АДАШГАН ҚИЗЛАР ОНАСИГА ТОПШИРИЛДИ


16.08.2019   1869

Жорий йилнинг 12 август куни соат 20:10 лар чамасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси 10-алоҳида отряди командири Д.З.Султонов қўриқланаётган объектлар фаолиятини назорат қилаётган вақтида Пахтаобод тумани Юқори МФЙ ўрамида 2 нафар вояга етмаган қизларга дуч келади. Савол-жавоблар асносида уларнинг бири Эргашалиева Насибахон ва синглиси Наврўзахон эканлиги маълум бўлади. Шу куни соат 15:30 лар чамасида маҳалласида ўйнаб юриб, туман марказига қатновчи автобусга чиқишган ва адашиб қолишган.

Зудлик билан ота-онаси ва яшаш манзилини аниқланди. Улар тумандаги Бодроғобод маҳалла фуқаролар йиғини Қизғалдоқ кўчаси 1- уйда яшашлари маълум бўлди.

Яшаш манзилидан адашган қизлар шу куни соат 22:20 да онасига тилхат орқали соғ-саломат топширилди.Суриштирув даврида адашиб қолган қизлар 2009 йилда туғилган Насибахон ва 2012 йилда туғилган Наврўзахон эканлиги аниқланди.

Муслимбек ЭРГАШЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси

Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси

матбуот гуруҳи инспектори.