Хорижда

92 ёшида мактабни тамомлади


29.05.2018   1386

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи Иккинчи жаҳон урушининг қатнашчиси 92 ёшида мактабни тамомлагани ҳақидаги аттестатни олди. ABC 6 информацион портали бу хусусда хабар тарқатди.

Роберт Локард ўқитувчиларнинг бирининг тазйиқи туфайли бундан 70 йил аввал мактабни ташлаб кетганди. Дастлабига ўсмир ресторанда ошпазлик қилиб юрди. Армияга чақирилгач, ҳарбий ошпазга айланди.

Америкалик Марказий Европа ва Франция шимолидаги жангларда қатнашган. Бир қанча жанговар мукофотлар билан тақдирланган.

Серквилл шаҳридаги мактабларнинг биридаги битириш маросимида унга тантанали вазиятда аттестат топширилди. “Бир умр шу кунниорзиқиб кутгандим!” – дея байрамона кийинган отахон кўзларида ёш билан аттестатни бағрига босди.