Андижон 24

9 МАЙ - ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАНТАНАЛИ ТАДБИР БОШЛАНДИ


09.05.2021   3293

Андижонда 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтмоқда.

Маросимда уруш ва меҳнат фахрийлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар жам бўлди.

Бу йил карантин туфайли уруш ва меҳнат фахрийларининг аксарияти байрамни ўз уйларида нишонлади. Улар телевидение орқали бугунги тантанали маросимни тўғридан-тўғри кузатиб бормоқдалар.

Дастлаб, Президент Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги билан барча фахрийларни, бутун халқимизни табриклади.

Давлатимиз раҳбари байрам тадбирига келган уруш ва меҳнат фахрийларининг ҳар бири билан саломлашиб, ҳол-аҳвол сўради. Уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилади. Нуронийлар юртимизга тинчлик-осойишталик, элимизга фаровонлик тилаб дуолар қилдилар.

Маълумот ўрнида: Ушбу тантанали тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати томонидан тўғридан тўғри трансляция қилинмоқда.

«auz.uz» online гуруҳи.