Андижон 24

700 мурожаат кун давомида кўриб чиқилди


24.02.2018   2088

Аҳолининг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ўрганиш, уларнинг ечимини таъминлаш мақсадида ҳафтанинг ҳар шанба куни Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қабул ўтказмоқда. Бугунги бевосита мулоқотда вилоят раҳбарига шаҳар ва туманлардан келган 700 дан ортиқ аҳоли вакиллари мурожаат қилдилар.

Мурожаатларнинг аксариятида уй-жой олиш, нафақа пули тайинлаш, ишга жойлашишдаги муаммолар айтилди. Шунингдек, оилавий низолар ҳам талайгина эканлиги маълум бўлди. Кун мобайнида вилоят ҳокими барча аризачиларнинг ташвиш ва истакларини бирма-бир тинглаб, кўтарилган масалаларни хал этиш юзасидан амалий кўрсатмалар берди.

- Аёлим билан ҳаж амалини бажаришни дилимга тугиб қўйган эдим, - дейди Андижон туманида яшовчи Анварбек Каримов. – Имкониятимдан келиб чиқиб, зиёрат олдидан арзонлаштирилган нархдаги намунавий уйдан олаётган кам таъминланган оила учун бошланғич бадалини тўлаб қўмоқчиман.

Жаҳонгир Содиқжонов