ЖАМИЯТ

500 миллион долларли лойиҳада иштирок этинг!


22.05.2019   1703

Асака шаҳридаги автомобиль заводи ишга туширилганига 23 йил тўлаётган бўлсада, халигача бутловчи қисмларнинг маҳаллийлаштириш даражаси пастлигича қолмоқда. Мазкур соҳада эҳтиёт қисмлар хариди учун 1 млрд 200 млн доллар сарфланиши маҳсулот таннархининг асоссиз ортишига олиб келмоқда.

Айнан шунинг учун 16-17 май кунлари мамлакатимиз Президентининг Андижонга ташрифи давомида “GM Uzbekiston” автомобиль заводини модернизация қилиш, 3 та янги енгил автомобиль моделини ўзлаштириш баробарида маҳаллийлаштириш даражасини 50 фоизга етказиш бўйича 500 миллион долларли лойиҳани амалга ошириш белгиланди.

Бугун Андижон шаҳридаги “Biomedics” МЧЖ биносида ўтказилган инвестиция куни доирасида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тадбиркорларни ушбу лойиҳада иштирок этиб, бутловчи қисмларни маҳаллийлаштиришга ҳисса қўшишга чақирди ҳамда ташаббускорлар ҳар томонлама қўллаб қувватланишинимаълум қилди.

Вилоят раҳбари эндиликда ҳафтада бир марта “GM Uzbekiston” корхонаси ҳудудида ушбу масаланинг муҳокамаси ўтказилишини белгилаб берди.