Андижон 24

49 НАФАР АНДИЖОНЛИКЛАР ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИНИ ЯНГИ УЙЛАРДА НИШОНЛАМОҚДАЛАР


30.12.2018   1451

Республикамизда инсон манфаатларига, уларнинг ижтимоий турмушини яхшилашга бўлган эътибор ҳар доимгидан ортиқ. Буни айниқса, оғир маиший шароитда яшаётган, ногиронлиги мавжуд бўлган, ногиронларни парваришлаётган, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган кимсаларни қўлллаб-қувватлаш доирасида амалга оширилаётган ишлардан ҳамбилиш мумкин. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан уларнинг турмуш тарзи ўрганилиб, ҳар томонлама кўмак бериляпти. Арзон уй-жой билан таъмиланиши эса ҳақиқий бахт нашидасидир.

Янги йил байрами дилларга хушнудлик этаётган бир пайтда 49 нафар андижонликлар байрамни ўзгача хушкайфиятликда қарши олмодалар. Боиси, уларнинг ижтимоий шароити ўрганиб чиқилиб, уй-жой билан таъминландилар.

-Набирам 1-гуруҳ ногирони,-дейди Андижон туманининг Ҳакан қишлоғида истиқомат қилувчи салкам 80 ёшли Турсуной Набиева. –Бир ҳовлида 4 та хўжалик истиқомат қиламиз. Неварамга алоҳида эътибор зарурлиги боис етарли шароит яратиб бермаётгандик. Ҳукуматимизнинг чексиз эътибори туфайли барча шароитларга эга бўлган, замонавий турар-жой биносининг ажратилиши биз каби кўмакка муҳтожларнинг кўнглини тоғдек кўтарди.Давлатимиз етакчиларини дуо қилиб, юртимизга тинчлик тилайман.

Айтиш жоизки, биргина Андижон вилоятининг ўзида 54 минг нафар ногиронлиги мавжд бўлган фуқаролар бўлиб, жорий йилнинг ўзида уларнинг 649 нафарига янги уй калитлари топширилди. Ва ҳоланки, бу кўрсаткич 2017 йилда атига 100 нафарни ташкил этган. Кўриб турганингиздек, мамлакатимизда инсон омилига бўлган эътибор йил сайин кучаймоқда. Меҳнат имкониятлари чекланган бу юртдошларимизни нафақат уй жой билан, оимий иш жойига эга бўлишларига ҳам эътибор қаратиялпти. Жумладан, жорий йилнинг ўзида вилоятнинг 10 та туманида 275 та янги иш ўрнилари яратилди. Бунда фуқароларнинг имкониятлари ҳисобга олинди.

Янги йил арафасида ўз эгаларига топширилган янги уйларни барпо этиш учун2 миллиард 300 миллион сўм миқдоридаги маблағ сарфланди. “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ томонидан қуриб битказилиши илан ушбу масканларнинг бошланғич тўловлари ҳукматимиз томонидан тўлаб берилди.

Хонадонларни ўз эгаларига тошпириш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов келгусида йилда бу каби шлар кўламини янада кенгайишини маълум қилди.