Андижон 24

4249 МИНУС 624


10.03.2020   1533

Балиқчи туманида 4 минг 249 нафар ишсиз ёшлар ҳисоби юритилган. Шундан 544 нафари бугунга қадар ишга жойланди. Яна 80 нафар балиқчиликйигит-қизлар учун “Ёшлар боғи” ташкил этишга киришлди.

-2012 йилда Избоскан транспорт ва хизмат кўрсатиш-сервис коллежини тамомлаганман,- дейди Навнахор маҳалласида яшовчи Рухсорбек Ҳусанов.- Иш қидириб Россияда 7 йил меҳнат қилдим. Олисда пул топсангда, барака бўлмас экан. Икки йилдан буён вилоятимиздаги бунёдкорлик ишларига баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келаётган эдим. Бугун менга ҳам шу майдондандан ер берилди. Биринчи ҳосил учун картошка экаман, кейингисига помидор. Ҳисоб-китобим бор. Даромадим ҳам шунга яраша бўлади.

Олтинкўл туманидаги “Ёшлар боғи” Оқтепа маҳалласи ҳудудидаги “Жасурбек хурмо боғи” боғдорчилик хўжалигида ташкил этилди. 40 нафар ишсиз фуқаронинг ҳар бирига 20 сотихдан ер ажратиб берилди. Уларнинг олди картошка уруғини қадаган бўлса, қолганлари карам, булғор қалампири, бодринг етиштиришга бел боғлаганлар.

«auz.uz» online гуруҳи.