Андижон 24

30 ИЮНЬ - ЁШЛАР КУНИ: АНДИЖОНЛИК «ЁШ АДОЛАТЧИЛАР» ИЗЛАНИШДА


29.06.2018   1378

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти Кенгаши томонидан берилган маълумотлар андижонлик “Ёш адолатчилар” орасида изланувчан ёшлар кўпчиликни ташкил этишлигини кўрсатади.Айниқса. тадбиркорлик йўлидан бораётган замон билан ҳамнафас йигит-қизларнинг дадил қадамлари ҳавас қиларли.

Ана шундай ёшларни бирлаштирган Андижон шаҳридаги “Арк Андижон ҳамкор” масъулияти чекланган жамияти ўз фаолиятини 2012 йилдабошлаган. Автомобилларга бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи мазкур корхона томонидан эълон қилинган бўш иш ўринларига қизиқувчилар кўпайди. Танлов асосидазамонавий технологиялар билан ишлай оладиган, ташаббускор ва янгиликка интилувчан 25 нафар йигит-қиз ишга қабул қилинди. “Устоз-шогирд” мактабида тажрибали мутахассислар кўмагидакасб сирлари ўргатилди. Натижада улар тайёрлаётган маҳсулотларгаталаб ортиб борди.

- Юқори сифат биз учун қанчалик мухим бўлса, ишчиларнинг касбий маҳоратини ошириб бориш шунчалик зарур,-дейди МЧЖ раҳбари Олимжон Маматов.- Ишчилар ҳар уч ойда синовдан ўтказилади. Яна уларнинг олдига янги лойиҳалар устида ишлаш шарт қилиб қўйилган. Буишлаб чиқариш суратининг ўсиши ва маҳсулот турининг кўпайишига олиб келмоқда.

Айни вақтда корхонада йигирма беш нафар йигит-қиз меҳнат қилмоқда. Яқинда уларнинг сафига 5 нафар коллеж битирувчилари қўшилди. “Ёш ихтирочилар” марказида мутахассислар томониданянги лойихалар ўрганиб борилади. Муносиб топилган ишланмалар амалиётга тадбиқ этиляпти.

Корхонада маҳаллийлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам эътиборли. 2018 йил бошида бу ерда тайёрланаётган автомобилларнингбутловчи буюмлари сони 20 тага етганди. Проезидентимиз томонидан соҳага бўлган эътибор жамоани янги лойиҳалар устида ишлашга ундади. Натижада яна 15 турдаги маҳсулотларни ўзлаштириш таклифи билан чиқдилар. Мустақиллик байрами арафасида буюртмачилар талаби асосида ана шу резина ва пластмасса буюмлари тайёрлаш йўлга қўйилади.

Изланишлар ўз самарасини бермоқда. Амалдаги йилнинг ўтган даврида 1 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаришга эришилди. Бу аввалги йиллардагига нисбатан уч баробар кўп демакдир. Бунда Баҳодиржон Салимов, Раҳимжон Турсунов ва Арофатхон Мамарасулова каби партиядошларимизнингҳиссаси катта.

Ёшлар бор жойда ҳаракат ва олдинга интилиш бўлади. Бунииқтидорлийигит-қизлар меҳнат қилаётган “Арк Андижон ҳамкор” МЧЖ мисолида аниқ кўриш мумкин.

Рустамжон ЭШОНОВ.

Муаллиф олган сурат.