ЖАМИЯТ

2000 ДОЛЛАРЛИК ВАЪДА АМАЛГА ОШМАДИ: ТАЛАБАЛАР УШЛАНДИ


28.02.2020   1838

Foto: google

Андижон давлат тиббиёт институти талабалари З.Н. ва Ш.С. Қирғизистоннинг Тиббий-ижтимоий илмий-тадқиқот институтида таълим олаётган ўзбекистонликнинг ўқишини ўзлари таҳсил олаётган институтга кўчириб беришни ваъда қилган.

АДТИ талабалари берган ваъдасини бажариш учун Қирғизистонда ўқиётган ўзбекистонликнинг танишидан 2 минг доллар пулни олаётган вақтида Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХ ходимлари томонидан ушланган.

«Мазкур ҳолат юзасидан З.Н. ва Ш.С.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.