Андижон 24

ЖАЛАҚУДУҚЛИК ШИФОКОРЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ


25.07.2020   5812

Юртимизда коронавирус пандемияси бошлангандан буён тиббиёт ходимлари оғир жангни бошидан ўтказмоқда десак асло муболаға бўлмайди. Коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича Жалақудуқ туманида ҳам тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Тождор вирусни енгиш бўйича астойдил меҳнат қилаётган соҳа вакиллари ичида тиббиёт ходимларининг ўрни жуда катта бўлмоқда. Кўринмас ёв билан курашаётган юрт қаҳрамонлари ҳалқимизнинг юксак эътирофига сазовор!

24 июль куни Жалақудуқ тумани ҳокими Ф.Бузруков туман тиббиёт бирлашмасида бўлиб, пандемия бошлангандан буён фидокорона меҳнат қилаётган 209 нафар тиббиёт ходимларининг ҳалқимиз саломатлиги йўлига кўрсатаётган хизматлар учун эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.

Манба: t.me/andpress