Андижон 24

ЖАЛАҚУДУҚДА 25 МИНГ НАФАР ИСТЕЪМОЛЧИ СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БИЛАН ТАЪМИНЛАНМОҚДА


26.02.2023   927

Жалақудуқ туманидаги “Достонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида 519 нафар истеъмолчи “Жалақудуқтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан бир маромда суюлтирилган газ билан таъминланиб келмоқда. Суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизимга ўтиш муносабати билан ушбу маҳалладаги барча истеъмолчилар тўла ID карта ва уларнинг 594 дона маиший газ баллонлари бар-кодли ёрлиқлар билан таъминланган. Йил бошидан бери ушбу МФЙга истеъмолчиларига 15 тоннадан суюлтирилган газ етказиб берилган бўлиб, амалда белгиланган режа 110 фоизга бажарилмоқда.

Суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизими ишга тушганидан бери барча хурсанд. Олдинлари нақд пулга тўлашган бўлса, аллақандай қоғозга имзо қўйилар ёки машина тўхтаган жойга баллонлар олиб бориларди. Аааваллари, битта газ баллонни олгунча, одамларни тушгача вақти кетган кунлар ҳам бўлган экан. Ҳозир энди машина ҳар бир истеъмолчи хонадони олдида тўхтамоқда . Газ учун тўловлар махсус картадан ечиб олинмоқда.

Бугун Жалақудуқ туманидаги 64 та маҳаллада истиқомат қилувчи 25 615 нафар истеъмолчи тўлиқ ID карта билан таъминланган. Мавжуд 34 497 дона маиший газ баллонларга бар-кодли ёрлиқлар ёпиштирилган. Йил бошидан бери эса аҳолига 430 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ етказиб берилган бўлиб, етказиб беришнинг оралиқ муддати 40-45 кундан ошмаяпти.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати