Андижон 24

ЗАРУР ҲОЛАТЛАРДА “ИМИ-ЖИМИДА” КИЧИК ЙИҒИНЛАРНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРСА БЎЛАДИМИ?


30.03.2020   4527

Ҳозиргина АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда Шоҳрух Ғиёсов “Кеча Юнусобод туманида тўй маросимини ўтказаётган отахон ҳақида ахборотда кўрдик. Уларга нисбатан қандай чора кўрилди?

Зарур ҳолатларда “ими-жимида” кичик йиғинларни ўтказиб юборсак бўладими, бунда қариндошлардан ташқари ҳеч кимни таклиф этмаймиз. Шунга жавоб беринг”, деган саволга қуйидагича жавоб берди.

- Ҳақиқатдан, 28 март куни Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида яшовчи фуқаро қизини узатиш мақсадида “куёв навкар” маросимини ўтказган. Тадбирга ўзининг қариндошларини, куёв ва унинг дўстларини таклиф этган.

Ваҳоланки бир кун олдин бу фуқаро профилактика инспектори ва маҳаллари раиси томонидан бундай тадбир ўтказиш карантин қоидаларини қўпол равишда бузиш эканлиги билан, расмий равишда тилхат олиб огоҳлантирган.

Ҳозирда, ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257 прим 1-моддаси, яъни эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган.

Савол юборган фуқарога эслатиб ўтамиз, “ими-жимида” тўй маросимини ёки бошқа йиғинларни ўтказиш тақиқланган. Агар ички ишлар органлари тўй ёки бошқа маросимларни ўтказаётганингизни аниқласалар, сиз жиноий жавобгарликка тортиласиз.

Албатта дафн маросимлари бундан мустасно.

Ҳозирча саволлар шу, агар аҳолида бошқа саволлар бўлса, биз жавоб беришга тайёрмиз. Фуқароларимиздан карантин қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраб қоламиз.

Манба: uza.uz