ЖАМИЯТ

«ЗАРБДОР ЎН КУНЛИК» ДОИРАСИДАГИ ХАЙРЛИ ИШЛАР


15.11.2020   3798

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг “Shahrixontumangaz” газ таъминоти бўлими ходимлари ҳам Шаҳрихонда аҳоли турмуш даражасини янада юксалтириш борасида бошланган “Зарбдор ўн кунлик” доирасидаги хайрли ишларга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар.

“Hududugaz Andijon” ГТФ матбуот хизмати маълумотига кўра, туманнинг табиий газ мавжуд бўлган ҳудудларида унинг таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Оқ олтин МФЙ ҳудудидаги 4,4 километр масофадаги газ тармоғи ҳамда 8 та газ тақсимлаш қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, “Зарбдор ўн кунлик” доирасида эҳтиёжманд оилаларга 200 дан зиёд янги маиший газ баллонлари етказиб берилди.

Шу билан бирга, фавқулодда вазиятлар бошқармаси Шаҳрихон тумани бўлими билан ҳамкорликда “Шаҳрихон супер маркет” МЧЖнинг хўжалик моллари сотилувчи бўлимида рейд тадбирлари амалга оширилди. Бу жараёнда маиший газ баллонларни сотувчи дўкон эгалари билан суҳбатлашилиб, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилиш бўйича тушунчалар берилди. Тадбиркорлардан бири Х.Ш. дўконидан 17 литрлик кичкина маиший газ баллони ҳамда газ сўрғич мосламалари топилиб, далолатнома асосида олинди. Ушбу маиший газ баллонларининг фойдаланиш муддатлари ўтганлиги сабабли, уларни сотиш мумкин эмаслиги, газсўрғичларнинг ноқонуний савдоси эса турли кўнгилсиз ҳодисаларни келтириб чиқариши бўйича тадбиркорларга тушунтиришлар берилиб, бундай ноқонуний ишларга қайта қўл урмаслик юзасидан қатъий равишда огоҳлантирилди.

____________

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги

матбуот хизмати