ЖАМИЯТ

ЮРАГИМДА ЖЎШ УРАР ЖАСОРАТ


11.01.2020   856

– дейди сержант Жўрашер Сиддиқов. – Айниқса, "тинчлигимиз посбонлари" дея таъриф берилганида янада ғурурланиб кетаман. Ҳар тонгни осудалик, хотиржамликда қарши олаётган халқимнинг шукроналигига оз бўлса-да ҳиссам қўшилаётганлигидан хурсандман.

"Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!" ойлиги доирасида Андижон ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида бўлиб ўтган тадбирда Жўрашер каби ҳарбийларнинг шижоатиданкўнгиллар шод бўлди. Бизнинг эмин-эркинлигимизни ҳимояловчимана шундай кучли армиямиз, посбонларимиз бор, деган ўй ҳар бир иштирокчининг хаёлидан ўтганлигини англаш қийин эмасди. Айниқса, ёшларнингқизиқишини айтмайсизми?Муассаса биноси олдида сафтортган ҳарбий колонна олдидан нари кетгиси келмади. Соҳа ходимлари билан суҳбатлашиб, саволларига жавоб олишдан чарчамадилар.

Тожимуҳаммад Темиров ҳам мактабни тамомлагач, йигитлик бурчини ўташни, ҳарбий бўлишни мақсад қилган.Айни пайтда у Асака туманидаги25-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатинингўнинчи синфида таҳсил олади.

– Бобом "менинг ўғлим ҳарбий бўлади", дея ёшлигимдан дуо қиладилар, – деди у. – Ҳозирда тарих, ҳуқуқ фанларига ихтисослаштирилган мактабда даст-лабки пойдеворни қўйяпман. Олий таълимни ҳам айнишу соҳада давом эттириб, она Ватанимизнинг мустаҳкам Қуролли Кучлари эртасига ўз ҳиссамни қўшаман.

Тадбирда вилоятҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров қатнашди. Соҳа ҳодимларининг машаққатли меҳнатларини алоҳида эътироф этди.

Ҳарбийлар ҳаётини акс эттирувчижанговар саҳна кўринишлари, мусиқий чиқишлар ижро этилди.

Ҳувайдо

ХЎЖАМҚУЛОВА.

Хурсандбек Араббоев олган сурат.