Андижон 24

“Yoshlar - kelajagimiz” давлат дастури амалда


17.07.2018   2593

Имконият фаолликни оширмоқда

Президентимизнинг жорий йил 27 июнъ куни қабул қилинган “Yoshlar - kelajagimiz” давлат дастури тўғрисида”ги Фармони ёшларимиз учун яна бир имконият бўлди. Мазкур қонун хужжати асосида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагидаги йигит-қизларнинг молиявий қўллаб-қувватланиши янги ташаббусларни қанот ёзишига йўл очди.

Дастур доирасида мен депутат этиб сайланган Хўжаобод тумани Фақирқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида олиб борилаётган тарғибот тадбирлари ёшларининг қизиқишларини оширяпти. Айни вақтда 28 нафар тадбиркор турли йўналишларда фаолият юритаётганди. Эндиликда уларнинг сафикенгайиб бормоқда.

Қодиржон Мирзааҳмедов ана шундай изланувчанлардан бири.Ҳаракатчанлиги билан доим тенгдошларига ўрнак. Ёш бўлсада у яратган замонавий дизайндаги мебалъ жихозлари доим харидоргир. Биринчилар қаторида тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадидамолиявий ёрдам сўрабмурожаат қилганди. Унинг лойиҳаси ижобий баҳоланиб, 10. 5 миллион сўм кредит берилди.

Ёш тадбиркор керакли дастгоҳларни сотиб олиб, яшаш хонадонида иш бошлади. Икки нафар тенгдоши ҳам унинг ёнига кирди. Бундан уларнинг оиласидагилар ҳам хурсанд.Энди фарзандлари иш билан банд. Бекорчилик улар учун бегона.

Хумора Мухторова ёшликдан тикувчиликка меҳр қўйган. Ўз фабрикасини очиш унинг ягона орзуси. Ўтган ҳафтада бу йўлда дастлабки қадамини босди. “Ҳамкорбанк”нингмолиявий кўмагиҳисобига учта тикув машинаси сотиб олди. Маҳалла гузарида тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Шогирдлари билантиккамиллий кийимлари, ёстиқ ва пардалармаҳалладошларига манзур бўлмоқда.

Фақирқишлоқдаги ҳар икки оиланинг бири тадбиркор, десак муболаға бўлмайди. Бу аҳолининг иш биланбандлигини таъминлаш баробарида яшаш даражасини оширмоқда.

Дилфуза БОЛТАБОЕВА,

халқ депутатлари Хўжаобод туман кенгаши депутати.