Андижон 24

ЯНГИ РЎЙХАТ: НИМА АРЗОН, НИМА ҚИММАТ?


28.01.2019   1027

Мамлакатимизда 1 кг. мол гўштининг минимал нархи бир ой аввалгидан 2 минг сўмга кўтарилиб, 28 минг сўмни ташкил этди. Максимал нархи эса 55 минг сўм бўлди. Давлат статистика қўмитаси 2019 йил 25 январь ҳолатига тақдим этган янги маълумот бўйича бу аксини топган. Декабрь охиридаги маълумотда 1 кг. мол гўштининг энг қиммати 40 000 сўмгача деб кўрсатилганди (15 минг сўм фарқ).

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида бир ой ичида сезиларли қимматлаш гуручда кузатилди. Бир ой аввал гуруч нархи 4000 сўмдан 13 000 сўмгача деб қайд этилган бўлса, янги рўйхатда 5000 сўмдан 25 000 сўмгача кўтарилди.

Шакар нархи бир ой аввал 4 200 сўмдан 5 500 сўмгача кузатилган бўлса, ҳозир 4 500 сўмдан 6000 сўмгача нархланмоқда.

Бошқа озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархида у қадар катта ўзгариш кузатилмади.

Давлат статистика қўмитаси айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал истеъмол нархлари маълумотлари танланма статистик кузатув тамойилларига асосан олинганини маълум қилган.