Хорижда

ЯНГИ КАСБЛАР ПАЙДО БЎЛЯПТИ


05.02.2019   1536

ХХР меҳнат ресурслари ва ижтимоий таъминот вазирлиги 15 та янги касб рўйхатини тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди. Улар орасида учувчисиз қурилма оператори, киберспортчи, сунъий интеллект мутахассиси кабилар бор,

“РИА Новости”нинг хабар беришича, янги касблар орасида учувчисиз қурилма оператори энг оммавий бўлиб турибди. Кейинги йилларда Хитойда учувчисиз учиш аппаратлари саноати шиддат билан ривожланмоқда. Шу боис дронлар бошқарувчисига бўлган талаб юқори бўлиши шубҳасиз. Киберспорт расмий спорт тури сифатида тан олингач, компьютер ўйинларига қизиқувчилар бекорчи эмас, балки киберспортчига айланди.

Таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, янги касблар юқори суръат билан ривож топаётган янги технологияларнинг ҳосиласи саналади. Одамлар янги технологияларнинг ҳаётдаги аҳамиятини тобора яхшироқ тушуниб бораётганлигининг нишонасидир.