ЖАМИЯТ

ЯХШИДАН БОҒ ҚОЛАДИ...


24.11.2021   1462

Мамлакатимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган кўчат экиш бўйича «долзарб 40 кунлик»да суд органлари вакиллари ҳам фаол қатнашишмоқда. Гарчи қиш яқинлашиб келаётганлигига қарамай, айни палладаги мўътадил иқлим манзара дарахт кўчатларини ўтқазиш учун қулай фурсат.

Андижон вилояти суди ҳамда қуйи судларнинг судья ва ходимлари ҳам эзгу ташаббусга камарбаста бўлиб, ўзлари фаолият кўрсатаётган маъмурий бинолар теварак-атрофи ҳамда ҳовлиларига павлония, арча сингари маҳаллий иқлим шароитига мос дарахт кўчатларини экмоқдалар.

Албатта, янги ниҳолларни кўпайтириш баробарида табиий мувозанатни яхшилашда беқиёс аҳамиятга эга бўлган кўп йиллик дарахтларни асраб-авайлаш, парваришлаш ҳам муҳим. Шу маънода ҳар қандай шароитда суд идоралари ҳудудидаги дарахтларни асраш ҳам доимо кун тартибида.

Кўчат экиш ойлиги давом этмоқда.