Андижон 24

ВАТАНПАРВАРЛАРНИНГ ШИОРИ: ВАТАН ҲИМОЯСИ


22.11.2018   1786

Мархамат тумани Шахристон маҳалласидаги 6-мактабда туман мудофаа ишлари бўлими, “Н” ҳарбий қисм ва ҳамкор ташкилотлар томонидан“Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш-бурчимиз”шиори остида тадбир ташкил этилди. Ўқувчиларни эрталабда ҳарбий кийимдаги бўлгуси зобитлар кутиб олди. Саф тортган бу йигитларИлҳомжон Авилов раҳбарлигидаги “Қалқон” клуби аъзолари.Кўзларидаги жасорат, довюраклик ва ўзига бўлган ишончни кўрган ўқувчилар уларга ҳавас билан қаради.

Сафда юриш, қўшиқ айтиш ва жанговор машқлардан иборат кўргазмали чиқишлар “Қалқон”дачинакам Ватан ҳимоячиларитарбияланаётгани кўрсатди. Югуриш, тош кўтариш. стол тенниси ва бадиий гимнастика мусобақаларидажисмоний тайёргарликлари синовдан ўтди.

Ҳарбийлар ва ҳуқуқшунослар иштирокидаги давра суҳбати келажагимиз эгаларининг билимдонлиги ва зукколикларига қаратилди. Йигитлар билан бир қаторда қизлар ҳам Ватан ҳимояси ҳамма нарсадан устунлиги ва барчанинг фуқаролик бурчиэканлигини билдирдилар. Жисмоний тайёргарлик баробарида қонунчилигимизни ўрганиб бораётганликлари кўпчиликни қувонтирди.

Тадбир якунида энг фаол иштирокчиларҳарбий ватанпарварлик мавзусидаги китобларбилан тақдирландилар.

Акбаржон Назаров.