Андижон 24

ВАРШАВА МЕНЕЖМЕНТ УНИВЕРСИТЕТИ ЕТУК МУТАХАССИС БЎЛАМАН ДЕГАН ЁШЛАР УЧУН КАТТА ИМКОНИЯТ БЎЛМОҚДА


27.10.2021   1779

Андижон вилоятининг Асака туманидаCollegium humanum –Варшава менежмент университети филиалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Университетнинг ректори профессор Павел Чарнецки Ўзбекистон билан ҳамкорлик масалаларидан мамнунлигини билдирди. Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов нутқ сўзлаб, яратилаётган бу каби имкониятлардан фойдаланган ҳолда ёшларни янада изланиш, интилишга чақирди.

–1 ноябрдан ўқув машғулотлари бошланади, - дейди университетнинг Андижон филиали директори Абдурауф Абдуллаев. – Аввалига 60 нафар талаба билан ишлашни режалаштиряпмиз. 2022 йилнинг март ойидан асосий қабул жараёни бошланади.

Филиал нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади. Ўқитиш 12 та йўналиш бўйича Варшава менежмент университети томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва фан дастурларига мувофиқ инглиз, рус ва ўзбек тилларида олиб борилади. Таълим бериш учун 70 фоизгачамалакали хорижий профессор-ўқитувчилар Полша Республикаси ва Европанинг бошқа давлатларидан жалб қилинади.

Абдулло Усмонов бу йил Андижон шаҳридаги 24-умумтаълим мактабини тамомлаган эди. Айни пайтда у мазкур олийгоҳ талабаси бўлди.

–Суҳбат асосида халқаро бизнес ва маркетинг йўналишига ўқишга қабул қилиндим, - дейди суҳбатдошимиз. – Ўйлайманки, давлатимизнинг олий таълим тизимини янадабу каби ташаббуслар ўқийман, етук мутахассис бўламан деган ўғил-қизлар учун катта имконият бўлмоқда.

Ҳувайдо ҲЎЖАМҚУЛОВА,

Нуржаҳон ЙЎЛДОШЕВА олган суратлар.