Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОНДА ЯНГИ БАНК ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


12.03.2020   4102

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Банк назорати қўмитаси 2020 йил 9 мартда Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳрида рақамли банк “ANOR BANK” акциядорлик жамиятини ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар тарқатди ЎзА.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот хизматидан маълум қилишларича, дастлабки рухсатнома олти ой муддатга берилади.

Ушбу давр мобайнида муассис томонидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун тегишли ташкилий-техник тадбирлар амалга оширилиши ва банк устав капитали шакллантирилиши лозим.