Жамият

ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ АРТИСТИ ЖЕНИСБЕК ПИЯЗОВ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ МАСЛАҲАТЧИСИ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИ


08.01.2022   279

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Женисбек Пиязов Мактабгача таълим вазирининг маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати маълум қилди.


Қайд этилишича, Мактабгача таълим вазирининг буйруғига билан Женисбек Пиязов маданият ва санъатни ривожлантириш йўналишлари бўйича жамоатчилик асосида маслаҳатчи этиб тайинланган.

Маълумот учун, опера хонандаси Женисбек Пиязов 1988 йилда Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида туғилган. 2007 йилда Нукус маданият ва санъат коллежини тамомлаган.

У 2019 йилда Италиянинг Милан шаҳридаги жаҳонга машҳур Ла Скала театри саҳнасида қўшиқ куйлаган биринчи ўзбек санъаткори саналади.

Шунингдек, 2012 йилда Қорақалпоғистонда ҳамда 2014 йилда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2021 йилда эса Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган.

Манба: qalampir.uz