Андижон 24

Ўзбекистон – умумий уйимиз: ДЎСТЛИК ФЕСТИВАЛИ


30.05.2019   1478

"Ўзбекистон умумий уйимиз" шиори остида дўстлик фестивалида Пахтаобод туманида ўзаро аҳил, бири бирига фақат яхшиликни соғиниб яшаётган турли миллат вакиллари миллий анъаналари, урф одатларини ўзида мужассам этган кўргазмалар ташкил этдилар.

Биродарлик фестивалида республика "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси раҳбари Исфандиёр Латипов ва уйғур миллий маркази раҳбари Ҳалима Баратова серқирра ислоҳотларнинг халқ фаровонлиги йўлидаги аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Туманда тўққиз миллат вакиллари ҳаёт кечириб, тўю, маъракаларда доимо елкадош, дейди вилоят уйғур миллий маркази раҳбари Адолат Раҳмонова. Шунингдек, 24 мингдан зиёд уйғурлар юрт равнақига муносиб хисса қўшиб келмоқдалар. Мана шундай доруломон кунларга етказганига шукр.

Миллий марказлар қошида ташкил ансамбллар санъаткорлари ҳамда ўқувчилар ижро этган куй ва қўшиқлар барчани даврага чорлади.

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ.