Сайлов - 2021

ЎЗБЕКИСТОН УЧУН ОВОЗ БЕРДИК


24.10.2021   1483

Мамлакат шукуҳини ўзга юртларда хис қилиш бошқача. Жанубий Кореянинг Солбриджуниверситетида таҳсил оляпман. Бу ерда ўзбекистонликлар анчагина. Президент сайловига тайёргарликни анча илгари бошладик. Сайлов кодексини синчиклаб ўқиб, танишиб чиқдик. Миллий сайловчилигимиз халқаро стандартларга мувофиқлашиб бораётганидан мамнунмиз.

-Бугун эрта тонгдан элчихонамиз қошида очилган сайлов участкасига бориб, ўзим муносиб билган номзодга овоз бердим. Ривожланган мамлакатларда таълим орлаётган тенгдошларим билан доимий мулоқотдамиз. Барчамиз давлатимизда олиб борилаётган оқилона ислоҳотлардан доимий хабардор бўлиб турибмиз. Мени шундай муваффақиятга эришишимда ота-онамнинг, яхши билим берган Андижон шаҳридаги 31-умум таълим мактаби ўқитувчиларининг меҳнатлари катта. Уларга, юртимга муносиб бўлишга ҳаракат қиламан.

Икрамов Саидакбар, Жанубий Корея.

2-Андижон округи сайлов комиссияси Матбуот маркази.