Андижон 24

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 28 ЙИЛЛИГИ ЖОЙЛАРДА КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА


01.09.2019   2667

Барча жойларда бўлгани каби Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан байрам тантаналари вилоятимизда мавжуд бозорлар ва савдо комплексларида ҳам юқори кайфиятда ўтказилмоқда. Эрта тонгдан бозорлар ва савдо комплекслари ўз иш фаолиятини карнай-сурнай садолари остида бошлади. Радиоузеллар орқали тадбиркорлар ва ҳаридорлар қутланиб, эзгу тилаклар билдирилди.

Байрам муносабати билан барча деҳқон бозорларида фермер ва деҳқон хўжаликлари, агрофирмаларнинг иштирокида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркалари ҳам ташкил этилиб аҳолини арзон баҳодаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга эътибор қаратилмоқда.

Мазкур ярмаркаларда мол гўштининг 1 килограми учун 35 мингдан 39 минг сўмгача миқдоридан нарх белгиланган бўлса, тухумнинг донасини 350 сўмдан харид қилиш мумкин. Гуручлар 7 мингдан 15 мингача, полиз маҳсулотларидан картошка 1500 сўмдан, пиёз 1200 сўм, сабзи 1600 сўм, карамни ҳар килограммини 1400 сўмдан сотиб олиш мумкин. Меваларнинг нархи ҳам бозорларга нисбатан анча арзон нархда белгиланган. Оқ узум учун 2 минг, қораси учун эса 1 500 сўм нарх қўйилган. Тарвузни килограмми 1000 сўмдан, қовунни бир килоси эса 1500 сўм қилиб белгиланган.

- Байрам баҳона уйга меҳмонлар келиши керак эди, - дейди Жалақудуқ туманида яшовчи Ҳосиятхон Холматова. – Дастурхонга ош тортилмаса бўлмайди. Ош еса гўшсиз ширин чиқмайди. Гўшт растасига ўтсам қассоблар килосини 45 мингдан дейди. Ярмарка тарафга келса 39 мингдан турибди. Сифати ҳам яхши экан. Гўшт баҳона режалаганимдан ташқари бошқа мева-сабзавотларни сотиб олдим. Ташкилотчиларга раҳмат. Байрам барчамизга муборак бўлсин.

Айём шодиёналари давом этмоқда.

Вилоят бозорлари ва савдо комплекслари уюшмаси матбуот хизмати.

https://telegram.me/andajon_bozorlari