«ЎЗБЕКИСТОН – 2030» СТРАТЕГИЯСИНИ ТЎЛАҚОНЛИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШДА ДЕМОКРАТИК ИНСТИТУТЛАР ҲАМ БИРДЕК ДАХЛДОР
22.09.2023 606
Андижон давлат тиббиёт институти мажлислар залида Демократик жараёнларни таҳлил қилиш марказининг вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан “Ўзбекистон –
Тадбир вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши, Республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси вилоят ҳудудий бўлинмасиҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг диний ва жамоат ташкилотлари билан алоқалар бўйича ўринбосари Рахматилло Арзиев, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича Жамоат комиссиясираиси, Сенатор Матлубахон Ғаниева, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, сиёсий партияларнинг вилоят Кенгашлари, ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Давра суҳбатини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрь кунги ПФ-158-сонли Фармони билан тасдиқланган“Ўзбекистон –
Тадбирда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази вилоят ҳудудий бўлинмаси раҳбари Фарҳодбек Атаханов сўз олиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази ташкил қилиниб, жорий йилнинг 9 январь куни Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, жорий йилнинг март ойидан буён республиканинг барча ҳудудларида Марказнинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилиб,
ўз иш фаолиятини бошлаганлиги ҳақида айтиб ўтди.
Айни вақтда, Марказнинг вилоят ҳудудий бўлинмаси ўзига юклатилган бир қатор топшириқ ҳамда вазифалар ижросини таъминлаш борасида жойларда муайян ишларни амалга ошириб келмоқда.
Давра суҳбати давомида “Ўзбекистон –
Шунингдек, “Ўзбекистон –
Эътироф этиш керакки, бугунги кунда Андижон вилоятида “Ўзбекистон –
Хусусан, вилоятда 5 та сиёсий партия Кенгашларига жами 266 минг нафар фуқароларимиз аъзо сифатида бирлашган бўлиб, жойларда 3,4 мингта бошланғич партия ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.
Мазкур бўғиннинг, қолаверса бутун вилоятимиз аҳолиси вакиллари сифатида халқ депутатлари маҳаллий кенгашларда 511 нафар депутат халқ
ва давлат ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини бажармоқда.
Бундан ташқари, Андижонда 23 та босма, 5 та электрон ОАВ, шу жумладан 2 та интернет нашри фаолият юритиб келмоқда.
Шунингдек, вилоятда 580 та нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари бўлиб, улар Олий Мажлис
ва халқ депутатлари вилоят кенгаши ҳузуридаги Жамоат фондларининг
грант маблағлари ҳисобига жойларда муҳим ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.
Хусусан, 2016 йилдан 2023 йилнинг шу даврига қадар вилоятдаги
93 та жамоат ташкилотининг ижтимоий аҳамиятли лойиҳаси Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан жами 3,7 млрд. сўмга молиялаштирилган.
Давра суҳбатида “Инсон қадри учун” бош ғояси асосида юртимизда фуқаролик жамияти институтларининг эркин фаолият юритиши, давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги хусусида атрофлича фикр юритилди.
Зеро, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ҳамда ижтимоий демократик институтлар ўртасидаги ижтимоий шериклик муносабатлари самарадорлиги янги босқичга олиб чиқишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Давра суҳбати давомида бўлиб ўтган бахс-мунозаралар, муҳокамалар
ва савол-жавобларда иштирок этганлар томонидан “Ўзбекистон –
Тадбир сўнгида, стратегияда белгиланган мақсад ва вазифаларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли рўёбга чиқаришга қаратилган аниқ таклиф ва амалий тавсиялар илгари сурилиб, келгусида амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази
Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси.