ЖАМИЯТ

ДУНЁ ДАВЛАТЛАРИНИНГ ҚАШШОҚЛИК РЕЙТИНГИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ


07.05.2024   686

Global Finance журнали томонидан тузилган дунёнинг энг қашшоқ давлатлари рейтинги чоп этилди. Унда Жанубий Судан, Бурунди ва Марказий Африка Республикаси дунёдаги энг қашшоқ давлатлар сифатида тан олинган.

Мазкур рўйхатда Ўзбекистон 67-ўрин билан Науру ва Марокаш ўртасида жойлашган. Марказий Осиёнинг бошқа давлатларининг позицияси:
Тожикистон – 43-ўрин;
Қирғизистон – 48-ўрин;
Туркманистон – 101-ўрин;
Қозоғистон – 128-ўрин.