Андижон 24

“МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ” ДЕМОКРАТИК ПАРТИЯСИ АНДИЖОН ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ТОМОНИДАН ХОТИРА КЕЧАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


07.05.2024   1062

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши, Бўстон тумани ҳокимлиги ҳамда тумандаги ихтисослаштирилган мактаб билан ҳамкорлигида 9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Инсон азиз, хотира муқаддас" мавзусида собиқ Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати, мактаб директори марҳума Цой Галина Тимофейвнанинг хотирасига бағишланган хотира кечаси ташкил этилди.

Тадбирда партия вилоят Кенгаши раиси Хамиджон Оманов, партия ходимлари ҳамда туман ташкилоти рахбарлари иштирок этди.

Тадбирнинг дастлабки қисмида марҳума Цой Галина Тимофейвнанинг хотирасига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Учрашув давомида сўзга чиққанлар Цой Галина Тимофейвнанинг ҳаёт йўли, касбига садоқати, ёш авлодни ватанпарлик руҳида тарбиялаш борасида олиб борган фидокорона меҳнатлари, депутатлик фаолияти, партияда тутган рўли, туманда таълим соҳасини риовожланишига қўшган хиссаси тўғрисида таъкидлаб ўтдилар.

Тадбирнинг иккинчи қисмида мактабда ташкил этилган Цой Галина Тимофейвна хотираси учун музейнинг рамзий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир якунида иштирокчиларга партия вилоят Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.







Миллий тикланиш” демократик партияси

Андижон вилоят Кенгаши матбуот хизмати