Андижон 24

УСТАЗОДАЛАР ЮРТИДА КАТТА ТАРАДДУД


10.08.2019   796

Кечадан бошлаб Шаҳрихонда катта ҳажмдаги қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига киришилди.

Устазода ҳунармандлари ва изланувчан тадбиркорлари билан донг таратган туман аҳолизичлиги борасида энг юқори ўринда туради. Тумандаги 76 та маҳаллада 351 мингдан зиёдфуқаро истиқомат қилади.

Вилоят ҳокими ташаббуси билан бошланган хайрли ҳаракат натижасида қисқа вақт мобайнида вилоят ташкилотлари, корхоналари иштироки ва маҳаллий аҳоликўмагида ижтимоийсоҳа объектлари, йўл-коммуникация ва сувоқава тизимларидаги мавжуд камчиликлар бартараф этилади. Маҳаллалар ободонлаштирилади.

Ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида таъмирталаб объектлар рўйхати, уларда бажарилиши лозим бўлган ишлар кўлами ва сарфланадиган маблағ ҳажми аниқлаб олинди. Дастлабки босқичда бешта кўп қаватли уйлар, тумандаги 2-туғруқ уйи, Бирлашган ва Тутзор маҳаллаларида ишлар бошлаб юборилди.

Шунингдек, кам таъминланган, эҳтиёжманд оилаларга зарур моддий ёрдам кўрсатиш, қўшимча равишда даволаш- профилактика ишларини ташкил этиш, таълим муассасаларининг янги ўқув йилига пухта ҳозирликкўришини таъминлаш масалаларига эътибор қаратилади.

Суратда: Бирлашган маҳаллада эски электр тармоқлари янгиланмоқда, ичимлик суви тармоғи тортилмоқда.

Рустамжон Араббоев олган суратлар.