Андижон 24

«ЎН КУНЛИК ҲОКИМЛАР» НИМАЛАР БИЛАН БАНД


28.01.2020   1826

Вилоят ҳокимининг ўринбосарларидан 7 нафари, туман ва шаҳар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари вазифасига ўн кун муддатга ёшлардан вакиллар тайинланди.

Шунингдек, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатларининг ҳар бирига лидер ёшлардан вакиллар бириктирилди. Вилоят раҳбари ёш раҳбарларга фаолияти, вазифаларини тушунтириб ўтди ва уларни фаолларга таништирди. Уларбошланғич иш режалар билан таништирилиб, хизмат машиналари билан таъминландилар.

ИЗБОСКАН ТУМАНИ: ЁШ ҲОКИМ ТУМАНДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ

Избоскан туманида ҳам ёш ҳоким Исломбек Шарипов 10 кунлик иш фаолиятини бошлади. Биринчи кунда туманда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Жараёнда тумандаги 37-умумий ўрта таълим мактабидаги иситиш тизимининг муаммосини ўрганди. Ёш раҳбар Урганжи маҳалласида янги фаолият бошлаётган “Контех-21” МЧЖда бўлиб, ишчиларга яратилаётган шароитлар ҳамда ҳудудда амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратди.

***

Ёш ҳоким иш кунининг иккинчи кунида Куйганёр-Избоскан, Избоскан-Маданият катта йўлида қишлоқ хўжалиги, йўлларни таъмирлаш борасида олиб борилаётган ишларга эътибор қаратди. Мутасаддиларга ишларни сифатли амалга ошириш юзасидан кўрсатма ва топшириқлар берди.


Сектор раҳбарлари билан мулоқотда худуддаги муаммоларни бартараф этиш юзасидаги режалар билан танишди. Жараёнда Бештерак маҳалласидаги 832 нафар ўқувчи таълим ва тарбия олаётган 7-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, юқори синф ўқувчилари билансуҳбатлашди. Мулоқотда ёш раҳбар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга муржаатномаси, унинг моҳияти ва ҳукуматимиз томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар хусусида фикр-мулоҳазлар билдирди. Ўқувчиларнинг қизиқишларига эътибор қаратиб, уларга яратилган шароитларни ўрганди. Ўқувчилар томнидан спорт залининг фаолиятини мунтазам йўлга қўйиш, компьютер хонасини қўшимча ахборот технологиялари таъминлаш борасидаги таклифлари инобатга олинди. Шунингдек, тумандаги 6-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, ўқувчилар илм-маърифат олишга чорлаб, очиқ мулоқот ўтказди.

АНДИЖОН ШАҲРИ: ЁНҒИН ХОДИСАЛАРИНИ АНДИЖОН ШАҲАР ҲОКИМИ ШАХСАН ЎЗИ ЎРГАНДИ

Андижон шаҳрининг марказий кўчаларидан бири "Миллий тикланиш" кўчаси 11-б уйда жойлашган кўп қаватли бинодаги "English life" ўқув марказининг иккинчи қаватида иситиш мосламаси ёқиқ қолдирилиб, эътиборсизлик оқибатида соат чамаси 20:26да ёнғин келиб чиққан. Соат 20:30да ўт ўчирувчилар етиб келган, 20:54да ёнғин бутунлай бартараф этилган. Тафсилотлар билан Андижон шаҳрининг ёш ҳокими Ҳабибуллохон Солиев шахсан ўрганар экан, мутассаддилардан ходиса юзасидан воқеа тафсилотлари билан танишди.

Унга кўра,ёнғин истиш мосламаси ёқиқ ҳолда қолдирилиб, розетка қизиши оқибатида деворга ўрнатилган декор қопламаси эриб, ёниб кетган. Ўрганиш натижаларига кўра, бинонинг 40 кв. метр қисми зарар кўрган. Ходиса натижасидажабрланганлар йўқ. Ҳозирда, моддий зарар ҳисоблаб чиқилмоқда.

Ҳурматли хамюртлар, огоҳ бўлинг! Биргина эътиборсизлик ва шошқалоқлик оқибатида ўзингизга ва ўзгаларнинг мол-мулкига моддий зарар кўришига сабабчи бўлиб қолманг.

БАЛИҚЧИ ТУМАНИ: "МАРД ЎҒЛОН" ДАВЛАТ МУКОФОТИ СОҲИБИ БАЛИҚЧИ ТУМАНИ ҲОКИМИ

Вилоят ҳокими Балиқчи туманидаги ободонлаштириш ишлари,қишлоқ хўжалигида ҳозирги кундаги олиб борилиши зарур бўлган ишлар, жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги, айниқса Яраштириш комиссиялари билан биргаликда оилавий низоларни бартараф этишда уларнинг ўрни ва аҳамияти, барча жабҳаларда туман марказидан тортиб, то чекка қишлоқларигача барчадауйғониш кайфияти бўлиши зарурлиги тўғрисида топшириқларни берди. Бу борада яна бир борёш раҳбарларнинг ёнида туришга ваъда берди. Вилоятимиз ҳокими ҳар бир туманнинг мутасадди бўлган раҳбарларитуман учун фидоийлик билан ишлайдиган давр келганлиги, ёшлар учун бу борада қандай ёрдам зарур бўлса тайёр эканлигини уқтириб ўтди.

Балиқчи тумани ҳокими Шаҳризод Мусабоев: - ҳокимлик вазифаси шундай эканки, илоҳий куч-қувват берилар экан,халқимизнинг розилиги йўлидагиулкан масъулият ортидан хаттоки уйқу ҳам қочиб кетар экан.

Ҳокимликларнинг матбуот хизматлари кўмагида тайёрланди.