Андижон 24

ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР


29.01.2021   2242

Андижон шаҳридаги 10-мактабгача таълим ташкилотида ўқув-амалий семинар ташкил этилиб, унда шаҳардаги барча МТТларнинг методистлари иштирок этдилар.

Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этишмавзусида ташкил этилган семинарда иштирокчиларга дастлаб болажонларнинг чиқишлари намойиш этилди. Бунда тарбияланувчиларнинг ватанпарвалик, оила ҳамда келажакда қандай касб эгалари бўлиш ҳақидаги намойишлари барчага манзур бўлди. Шунингдек, мтт услубчиси Мадинахон Тажиқулованинг меъёрий ҳужжатлар билан ишлаш борасидаги тажрибалари билан танишдилар. Семинар давомида МТТларда олиб борилаётган таълим-тарбия ва методик ишларни замон талаблари даражасида янгича ёндошган ҳолда ташкил этиш ҳамда ҳужжатлар юритилишида таълим мазмуни самарадорлигини оширишни таъминлаш ишларига алоҳида аҳамият берилди.

Мазкур семинарда мактабгача таълим бўлимлари ҳамда мактабгача таълим ташкилотларида ижро-интизоми номенклатурасини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилиб, мутахассисларга "Мактабгача таълим бўлимида иш юритишни такомиллаштириш, ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро назоратини ташкил этиш", "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонун ижроси ҳамда давлат мактабгача таълим ташкилотларида иш ҳужжатлари билан ишлаш, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги 155-сон буйруғи ижроси тўғрисида тайёрланган слайд-презентация ҳамда йўриқнома тақдимоти ташкил этилди.

Семинар давомида махсус тайёрланган сўровномалар иштирокчиларга тарқатилиб, тизимга ҳамда фаолиятга оид қисқа савол-жавоблар ўтказилди.