ЖАМИЯТ

ЎҚИТУВЧИ ВА ХОДИМЛАРНИНГ ИШ ҲАҚИНИ ЎЗЛАШТИРГАН ШАХСЛАРДАН 1,2 МЛРД СЎМ УНДИРИЛДИ


12.03.2020   3377

АТБ “Қишлоққурилишбанк” Сариосиё филиали чакана хизматлар бўлими бошлиғи Ш.Ш. ва бошқалар ноқонуний даромад орттириш мақсадида туман халқ таълими тизимидаги мактаб ўқитувчилари ва ходимларига тўланиши керак бўлган 2019 йил декабрь ва жорий йилнинг январь ойи учун иш ҳақлари ва аванс пуллари ҳисобидан жами 1,2 млрд сўм пул маблағларини банк кассасидан олишиб, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишади.

Жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан олинган тезкор маълумотлар ва тўпланган ҳужжатларга асосан терговга қадар текширув ўтказилди, деб хабар беради “Kun. uz.”

Текширув давомида Ш.Ш. ва бошқалар томонидан ўзлаштирилган 1,2 млрд сўм бюджет пул маблағлари Департамент ташаббуси билан ундирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ш.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.