Андижон 24

«ТОЗА ҲУДУД» ҚАЧОН ТОЗАЛИКНИ ТАЪМИНЛАЙДИ? (+ВИДЕО)


06.07.2020   26009

Инсон саломатлигининг асосий омилларидан бири тозалик. Шу сабаб ҳар қандай турдагичиқиндиларнитўплаш, ташиш, кўмиш ёки утилизация қилиш, имкони бўлса, қайта ишлаш талаб этилади. Жойларда “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхоналари ташкил этилганда айни шу вазифа кўзда тутилган.Хўш, бугунмазкур корхоналар талаб даражасида фаолият юритяптими?

Юқоридаги саволга Қўрғонтепа туманидан жавоб изладик. “Тоза ҳудуд” ДУК туман филиали томонидан мавжуд 75 та МФЙларнинг 50 таси қамраб олинган. Қатор юридик ташкилотларга ҳам хизмат кўрсатилмоқда. Бир қарашда ҳаммаси жойида, деб айтиш мумкин. Бироқ, муаммолар талайгина.

Корхона 71 нафар ишчи-ходим ва17 та техникага эга. Йилнинг ўтган даврида 1 миллиард 218 миллион 962 минг сўмлик хизмат кўрсатилди. Тушумга келганда бу рақам атиги 605 миллион 104 минг сўмни ташкил этади. Тўғри, июнъ ойда аҳоли томонидан тўлов 160 миллион сўмга етди. Бироқ бу талаб даражасида эмас.

Республикамизда 2021 йилгача чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари билан қамраб олиш даражасини 93 фоизга етказиш кўзда тутилган. Бу борада Қўрғонтепада ижобий натижани кутиш қийин. 24 та МФЙ ҳалигача корхона хизматидан фойдаланмайди. Сабаби, техникалар етишмайди. Мавжудлари ҳам тўла ишчи холатда эмас. Ҳайдовчиларнинг ўз вазифасига совуққонлик билан қараётгани, амалдаги ишлар билан қоғоздагиси тўғри келмаслиги ачинарли. Носоз транспортларни ҳам ишга чиққан, дея қайд этилаётганини қандай тушуниш мумкин.

Туман ҳудуди қанча катта бўлмасин биргина Султонобод массивидамахсус чиқинди ташлаш полигони ташкил этилган. Бироқ унинг фаолияти на туман раҳбарларини, на масъулларни қизиқтиради. Атрофини ҳимоя девори билан ўраш, чиқиндиларни қайта ишлаш масаласи очиқлигича турибди. Ачинарлиси, чиқинди ташишда ҳам тартиб йўқ. Транспортларни қайд этиш дафтарини олдиндан юритилишини қандай тушуниш мумкин. Ҳатто таъмирталаблиги сабаб бир неча кундан буён тўхтаб турган транспортларни“чиқинди олиб келганлиги” кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас. Полигон мутахассиси Соҳибжон Маллажонов бу борадаги саволимизга аниқ бир жавоб тополмади.

Ҳаво ҳарорати кундан кун кўтарилаётган ёз мавсумида юқоридаги холатаҳоли саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши сир эмас. Шундай экан зудлик биланмасалага ижобий ечим топиш зарур.

Акбаржон НАЗАРОВ,

Рустамжон ЭШОНОВ.