Андижон 24

ТИЛГА ЭЪТИБОРЛИ БЎЛИШ, ХАЛҚҚА БЎЛГАН МУҲАББАТНИ БИЛДИРАДИ


30.09.2020   670

Тилга эътиборли бўлиш, тилни ҳурмат қилиш бу халқини ҳурмат қилиш, халққа бўлган муҳаббатини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқини алоҳида тарихий аҳамият касб этади. Энг буюк қудрат она тилдадир. Яна бир бор юртбошимиз ўз халқига бўлган меҳр-муҳаббатини намоён этди. Бу муҳаббат она тилга, Ватанга бўлган муҳаббатдир.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида дунёдаги ва минтақадаги муаммолар хусусида Ўзбекистон сиёсий ёндашувни аниқ ва теран ёритиб берди. Президентимиз ўз маърузасида, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб берди. Муҳокамаларнинг асосий мавзусини ҳисобга олиб, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва мамлакатларнинг ушбу муаммолардан ўтиш масалаларига тўхталиб ўтилди. Юрт бошимиз томонидан минтақада ва глобал миқёсда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, конструктив мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, иқлим ўзгариши, озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоси, қашшоқликка барҳам бериш ва камбағалликни қисқартириш масалалари каби замонавий хатар ва таҳдидларга қарши қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.

Андижон вилояти божхона бошқармаси

бош инспектори Н.Бакиров