ЖАМИЯТ

ТИК ТОКДА ЛАЙК ЙИҒИШ УЧУН ИККИ ЙИГИТ ЎЗИНИ ТОМДАН ТАШЛАДИ, УЛАРДАН БИРИ ЭНДИ ЮРА ОЛМАСЛИГИ МУМКИН


08.02.2021   2072

Самарқандда тик-токер йигитлар лайк йиғиш мақсадида ўзини томдан ташлади. Бу ҳақда «Бу кун» информацион дастури хабар берди. Маълум қилинишича, йигитлардан бири энди юра олмаслиги ҳам мумкин.

«Мен дўстим билан Тик ток ижтимоий тармоғида қизиқиб профиль очдик. Обуначиларимизни кўпайтириш мақсадида иккаламиз томга чиқдик ва томдан ўзимизни ташладик. Дўстим ҳозир шифохонада, докторларнинг айтишича у оёққа турмаслиги ҳам мумкин экан», дейди томдан ўзини ташлаган йигитлардан бири.