Хорижда

Tesla COVID-19 туфайли минглаб ишчиларни ташландиқ фабрикалар ва ҳарбий лагерда изоляция қилмоқда


26.05.2022   930

Қайд этилишича, ушбу чора ходимларни COVID-19 дан ҳимоя қилиш учун зарур. Хитойда Tesla компаниясининг минглаб ишчилари ташландиқ заводлар ва эски ҳарбий лагерда изоляция қилинмоқда. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Қайд этилишича, ушбу чора ходимларни COVID-19 дан ҳимоя қилиш учун зарур.

Bloomberg бу ҳақда аноним қолишни истаган, вазиятдан хабардор одамларга таяниб ёзмоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, ишчилар 48 дан 72 соатгача ўзларини изоляция қилиши керак.

Tesla’нинг қайд этишича, бу ҳаракат ишчилар ҳам ишлаш, ҳам яшаш имкониятига эга бўладиган «ёпиқ тизим» яратиш бўйича катта режанинг бир қисмидир. Бу Хитойда қўлланиладиган қатъий чекловларга риоя қилишга ёрдам беради.

Ходимлар ташландиқ заводларга ва Tesla заводи яқинидаги эски ҳарбий лагерга жойлаштирилади. Бошқа одамлар билан алоқани чеклаш учун ишга етказиб бериш ҳам марказлаштирилади.

Tesla 2022 йил март ойида Хитойдаги заводини уч ҳафтага ёпишга мажбур бўлди. Бу ердаги заводлар жаҳонга компаниянинг деярли ярмини етказиб беради. Манбаларнинг айтишича, ишчилар заводлар яна ёпилмаслиги учун дўконларда яшашга мажбур бўлган.