ЖАМИЯТ

Таклиф қўллаб-қувватланмоқда


11.04.2018   1358

«Андижоннома»нинг 28 февраль сонида чоп этилган «Икки ғилдиракли ҳамроҳ» мақоласи кўпчиликни бефарқ қолдирмади.Мақола юзасидантаҳририятга келган хатлар, билдирилган фикрлар бунинг исботидир.

Андижон шаҳри экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг биринчи тоифали инспектори СарварбекТоштемиров томонидан йўлланган хатда автомобилларнингйилдан йилга кўпайиб бораётганлиги натижасидасуюқ ва газсимон чиқиндилар ортиб,табиатга, инсонсаломатлигига салбий таъсир кўрсатаётганлиги билдирилган.

– Вилоятимиз марказида «Велосипедда юриш» ойлиги ўтказиб борилиши керак, –деб ёзади муаллиф. – Агар у икки босқичда – баҳор-куз ойларида уюштирилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Бу Андижон шаҳри ҳокимлиги ва барчамутасадди ташкилотлар томонидан қўллаб-қувватланади, деган умиддамиз.

– Кўп йиллар давлат хизматида ишладим, – дейди Андижон улгуржи савдо ва ишлаб чиқариш МЧЖ ижрочи директори Алишер Исақов. – Соғлиғим ёмонлашгани сабабли ишдан кетишга мажбур бўлдим. Узоқ даволандим. Аммо батамом соғайиб кетолмадим. Шифокорлар кўпроқ тоза ҳавода сайр қилиш,иложи бўлса, велосипедда юришни тавсия қилишди. Врачлар тавсияси нақадартўғри эканлигини орадан 3-4 ой ўтгач билдим.Соғайиб ишга қайтдим. Спорт билан шуғулланаётганим учуникки ғилдиракли «ҳамроҳ»имдан миннатдорман.

А. Исақов «Андижоннома» газетасида босилган мазкур мақолани ўқиб таъсирлангани ва шаҳарда велосипедда юриш куни ўтказиш бў-йича таклифни қўллаб-қувватлашини мамнуният билан изҳор қилди.

– Президентимиз Шавкат Мирзиёев яқинда Сариосиё шаҳрида сўзлаган нутқида велосипеднинг энг экологик тоза транспорт воситаси, уникенг тарғиб этиш, катта кўчаларимизда велосипед учун йўлаклар ажратилиши кераклиги ҳақида фикр билдирди, – дейди Ўзбекистон велоспорт федерациясининг Андижон вилояти бўйича ижрочи директориХолдорбой Неъматов. – «Андижоннома» газетаси бу масалани ўз вақтида кўтарди. Қани энди, бу ишлар амалга ошса.

Пахтаобод туманининг Сангиробод маҳалласида яшовчи 78 ёшли Собиржон ота Иминов мақола юзасидан шундай фикр билдирган:

– Маҳалламизда ҳар уч кишининг бирида велосипед бор десам, муболаға бўлмайди. Демак, велосипедда юриб, транспорт чиқимларидан ҳоли бўлишимиздан ташқари, саломатлигимизнимустаҳкамлаяпмиз, атроф-муҳит мусаффолигига ҳисса қўшяпмиз. Мен барчаюртдошларимизни биздан ўрнак олишга чақираман. «Икки ғилдиракли ҳамроҳ» мақоласида билдирилган велосипедда юриш кунини ўтказиш таклифини қўллаб-қувватлаймиз.

Мақола юзасидан яна бир қатор фуқаролар ўз фикрлари билан ўртоқлашдлар ва ундаги таклиф айни муддао эканлигини билдирганлар. Андижон шаҳрида яшовчи шифокорлар Дилфузахон Эгамбердиева, Абдурашид Солиев, марҳаматлик мураббий Тоҳиржон Темиров, булоқбошилик ўқитувчи Хорунбек Акбалаев, олтинкўллик меҳнат фахрийси Робихон момо Имяминова,коллеж битирувчисиМуҳаммаджон Тешабоев, Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаоли Усмонжон Аҳмедов ана шулар жумласидандир.

Т. Сиддиқ.