Андижон 24

СУВ МАНБАЛАРИ СОЗ БЎЛСИН


30.12.2019   1132

Андижон вилояти худудида ёнғинга қарши сув таъминотини яхшилаш мақсадаида вилоят хокимининг 2019 йил 25 январь куни “Андижон вилояти ҳудудидаги аҳоли яшаш пунктларида ёнғинга қарши сув таъминотини яхшилаш, носоз ҳолда бўлган ёнғинга қарши сув манбаларини соз ҳолатга келтириш ҳамда сувсиз ҳудудларда янги сув манбаларини барпо этиш борасида ҳамкорликда амалга ошириладиганишлар” бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилган. Унга асосан 16 та шаҳар ва туман ҳокимларига кўчалардаги ва масканлардаги носоз сув манбаларини соз ҳолатга келтириш ҳамда сувсиз ҳудудларда янги сув манбаларини барпо этиш бўйича ахборотномалар киритилган. Вилоят бозорлар ва савдо комплекслар уюшмаси, халқ таълими, касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш, соғлиқни сақлаш, мактабгача таълим бошқармаларига тақдимномалар берилган. Корхона ва ташкилотлар ҳудудидаги носоз бўлган ёнғинга қарши сув манбаларидан жорий йилнинг шу кунига қадар 29 та сув ховузлари, 61 та гидрантлар таъмирланиб ишчи ҳолатга келтирилди.88 та сув ховузлари, 24 та гидрантлар янги барпо этилди.

Бундан ташқари фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш вилояти кенгаши билан ҳамкорликдатасдиқланган йўл харитасига асосан жорий йилнинг 10 ойи давомида12 та янги ёнғинга қарши сув ховузлари, “Сувоқава” ДУК билан ҳамкорликда 11 та гидрантлар таъмирланиб, 4 та янги гидрантлар ҳамда 2 та осма сув олиш жўмраги ташкил қилинди.

Вилоят ҳудудидаги маҳаллаларга 556 км. масофага ичимлик суви тармоғи тортилмоқда. Ушбу маҳаллалар сувсиз ҳудудлар рўйхатига киртилган. Шунга асосан ёнғин ўчириш автомобилларини сув олиши учун тармоқларга 77 мм.ли ярим улагичларни (ёнғин ўчириш кранлари) ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Бир неча йиллардан буён носоз, яроқсиз ҳолга келиб, хизмат муддатини ўтаб бўлган 150 та гидрантлар ва 31 та сув ховузлармутасадди корхона ва ташкилотлар иштирокида ўрганиб чиқилиб, далолатномалар расмийлаштирилди ва жойлардаги хокимликларнинг қарорига асосан ҳисобдан чиқарилди.

Амалга оширилаётган ишлар ва белгиланган чора-тадбирларгақарамасдан айрим мутасадди корхона ва ташкилотларнинг рахбар-ходимлари томонидан ушбу йўналишдаги ишларга панжа орасидан қаралаётгани оқибатида вилоят ҳудудидаги мавжуд 851 та ёнғин ўчириш гидрантларидан ҳозирги кунда 30 таси ҳамда 1 452 та сув ховузларидан 82 таси носозлигича қолиб кетмоқда. Бу эса содир бўлаётган ёнғинларда сувни узоқ масофадан ташиб келинишига ҳамда ёнғинларни катта майдонларга тарқалишига олиб келмоқда. Носоз сув манбаларини соз ҳолатга келтириш орқали фуқаролар ҳамда корхона ва ташкилотларнинг мол-мулкларини ўз вақтида сақлаб қолишда самарадорликка эришиш мумкин.

Хусниддин Норалиев,

Андижон вилояти ФВБ ЁХБ КВТБ

гуруҳ бошлиғи.