Андижон 24

СУДЬЯЛАР БОЛАЖОНЛАРНИ БАЙРАМ БИЛАН ҚУТЛАШДИ


01.06.2018   1190

1949 йил ноябрь ойида Парижда аёлларнинг Ҳалқаро демократик федерацияси конгрессининг қарори билан ҳалқаро болаларни химоя қилиш куни таъсис этилиб, 1950 йил 1 июндан бошланган. Мамлакатимизда ҳам бу кун давра суҳбатлари, маданий ва оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари, концертлар ўтказиш, хайрия тадбирларини амалга ошириш анъанага айланган.

Андижон вилояти маъмурий судининграиси О. Мирзамаҳмудов бошчилигидаги судьялар, суд аппарати ходимлари, вилоят, туман (шаҳар) маъмурий судлари судьялари билан бирга Андижон шаҳрида жойлашган "Болалар уйи"га ташриф буюрдилар.

Болажонларга турли хил совғалар, озиқ-овқат махсулотлари берилди.