ЖАМИЯТ

«СОҒЛОМ АВЛОД УЧУН» ХАЛҚАРО ФОНДИ СИЗГА ЁРДАМ БЕРИШГА ТАЙЁР!


07.05.2020   1714

Коронавирус пандемияси бутун дунёни қамраб улгурди. Хусусан, мамлакатимизни ҳам бу хавф четлаб ўтмади. Халқнинг саломатлиги муҳофазаси, тинчлиги, осойишталиги, хотиржамлиги учун кўринмас ёв билан курашга бел боғлаганлар бугун фидойилик намунасини кўрсатмоқдалар. Бу эзгу йўлда “Соғломавлод учун”ҳукуматга қарашли бўлмаган халкарофондиАндижон вилоятиминтақавий филиали ҳам ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилмоқда.

Оналик ва болалик ҳимоясини таъминлаш, она ва боланинг саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолининг ночор қатламлари - муҳтож оилалар, ногиронлар ва ёлғиз кексаларни аниқ йўналтирилган ижтимоий муҳофаза қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб–қувватлашникучайтириш мақсадларини ўзида ифода этган фондимиз айни оғир вазиятда халқимизга елкадош бўлмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 20 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатлариниг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора- тадбирлар тўғрисида” гиФармонида белгиланган долзарб вазифаларни бажариш мақсадида, биринчи навбатда, даволаш ва бошқа муассасаларни мазкур пандемия тарқалишига қарши курашиш учун зарур бўладиган дори-дармонлар, тиббий буюмлар, ҳимоя воситалари ва тест тизимлари билан таъминлашни йўлга қўйдик. Пандемия хавфининг ил кунларидаёқ USAID халкаро ташкилотининг мурувват юклари ҳудудий филиалимизга етиб келгани йўналишдаги ишларимиз учун янада дадил қадам бўлди. Эндиликда касалликдан ҳимояланишлари учун вилоятдаги имконияти чекланган, кам таъминланган ҳамда ёши улуғлар учун иммунитетни кўтарувчи ҳамда хасталиги бўйича зарурий дориларни етказиб беришга ҳаракат қиляпмиз. Масалан, Асака туманининг 11-қишлоқ оилавий поликлиникасига қарашли “Юқори бўз”, “Меҳнатобод”, “Ниёзботир”, “Баҳрин”, “Янги обод” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган беморлар ва оила аъзоларидан манзилли хабар олиниб, жами 39 миллион 924 минг 621 сўмликмурувват дори-дармонлар тарқатилди.

Ўзбек азалдан хайру саховатли, меҳр-мурувватли халқ. Филиалимиз, айниқса, бу борада юртдошларимиздан кўмакларини сира аямайди. Пандемия муносабати билан бутун мамлакатда карантин эълон қилингач, тезлик билан саховат ишларини жонлантириб юбордик. Жумладан, Андижон шаҳрида жойлашган болалар мехрибонлик уйига, вилоят Халк таълими бошқармаси тасарруфидаги Болалар шаҳарчаси тарбияланувчиларига, Қўрғонтепа “Мурувват уйи”га, "Саховат" кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйига дори-дармон, кийим-кечак, кўзойнак ҳамда сангигиеник воситалар етказиб берилди.

Бугун халқимиз машаққатли палла қаршисида турибди. Аҳолига ҳар доимгидан кўпроқ ёрдам керак. Айниқса, пандемия хавф солиши юқори бўлган ёши улуғлар, ногиронлиги бор фуқаролар, касалликка тез чалинувчан иммунитети паст аҳоли вакиллари учун имкон қадар зарурий дори воситаларини еткзиб беришга ҳаракат қиляпмиз. Элимиз саломатлиги йўлида меҳнат қилаётган филиалимиз ходимлари ҳамиша кексаю ёшга камарбаста.

Турсунбой БЕРДИРАҲМАТОВ,

“Соғлом авлод учун” хайрия фонди

Андижон вилояти минтақавий филиали директори.