Андижон 24

СОҒЛИГИМИЗНИНГ НЕЧА ФОИЗИ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ?


01.04.2019   3043

Андижон давлат университетида “Ёшлар – соғлом турмуш тарафдори” мавзусида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Талабалар меҳмони бўлган турли соҳа вакиллари нафақат жисмоний саломатлик, балки руҳий тетиклик, маънавий етуклик инсон салоҳиятини ташкил этувчи, узоқ ва мазмунли умр кўриш омиллари эканлигини атрофлича таърифлаб бердилар.

Вилоят прокуратураси бўлим прокурори Бекзод Пайзибоев мавзунинг ҳуқуқий жиҳатларини очиб берган бўлса, Вазирлар Мҳкамаси ҳузуридаги “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази махсус ўқув курси раҳбари Наргизахон Хушвақова ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш борасида кўрсатилаётган хизматларга тўхталди.

-Соғлом турмуш тарзи, жисмоний машқлар, тўғри овқатланиш, меъёрдаги уйқу, атроф-муҳит таъсири кабилар саломатлигимизни 80 фоизга кафолатласа, атиги 20 фоиз холатларда врачлар ёрдами зарур бўлар экан. Буни АДУ тиббий шаҳобчаси бош шифокори Муҳаббатхон Исақова ҳаётий мисолларда ифодалаб берди. Андижон шаҳридаги Ат-Термизий жомеъ масжиди имом-хатиби Абдуҳалим Ҳамроқулов соғлиқни асраш инсон учун фарз қилинганлигини билдириб, ўз ҳаётига онгли равишда путур етказиш гуноҳ эканлигига алоҳида тўхталди.

Савол-жавоблар тарзида кечган учрашувда АДУ ректори Акрамжон Юлдашев иштирок этди.

Р. ЭШОНОВ.