Андижон 24

ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ ХОДИМЛАРИНИ МУКОФОТЛАДИ


28.08.2019   988

28 август куни, Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабат билан мамлакат Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ва тинчликни таъминлаш, барқарорлик ва жамоат тартибини мустаҳкамлаш борасидаги хизмат бурчини бажариш чоғида мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун бир гуруҳ юртдошларимизни орден ва медаллар билан мукофотлади. Улар орасида андижонлик ҳамюртларимиз ҳам бор. Улар билан танишинг:

«Жасорат» медали билан

Исмоилов
Авазбек Абдумуталибович

-

Андижон вилояти Булоқбоши тумани ички ишлар бўлими терроризм ва экстремизмга қарши курашиш гуруҳи катта тезкор вакили

“Содиқ хизматлари учун” медали билан

Раззақов
Ҳасанбой Мирзаевич

-

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси бош инспектори

Усманов
Шермухаммад Курванбаевич

-

Андижон вилоят прокуратураси суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи

Уларни юксак мукофотлар билан бутун Андижон халқ номидан табриклаб, ишларига омад тилаб қоламиз.