Андижон 24

ШАҲРИХОНДА “ТАШАББУС-2019” КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДА


06.05.2019   1355

Шаҳрихон шаҳрида Ўзбекистон Президенти соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ташаббус-2019” республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда саноат соҳаси, маиший хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш йўналишида фаолият юритаётган юзга яқин тадбиркор, шунингдек, фермер ва ҳунармандлар ўзаро беллашди. Бу ҳақда “auz.uz”га Рустамбек Араббоев хабар қилмоқда.


Якунда “Саноат соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида “Янги замон мебели” хусусий корхонаси раҳбари Исроилжон Исмоилов, “Хизмат кўрсатиш соҳасида йилнинг энг яхши тадбиркори” йўналишида “TRADESMAN BULDER” МЧЖ раҳбари Лочинбек Раҳимов, “Йилнинг энг яхши ёш тадбиркори” йўналишида Бобир Миродилов, “Йилнинг энг яхши фeрмeри” йўналишида “Универсал агролюкс” фермер хўжалиги раҳбари Санжарбек Рахимов, “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” йўналишида пичоқчи уста Қосимжон Неъматовлар ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчиарнинг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.