ЖАМИЯТ

ШАҲРИХОН ВА УЛУҒНОР ТУМАНЛАРИДА “АҚЛЛИ” ҲИСОБДОНЛАРНИ ЎРНАТИШ ЯКУНЛАНДИ


17.08.2021   849

“Табиий газ назорати ва ҳисобини юритишнинг автоматлаштирилган тизими”ни жорий этиш лойиҳаси Шаҳрихон ва Улуғнор туманида ўз якунига етказилди.

“ -Бугун “Мустақиллик” МФЙ ўрамидаги хонадонларга режадаги сўнгги ҳисоблагичларни ўрнатдик ва “ақлли” ҳисобдонларни ўрнатиш ишлари тўла якунланди,” - дейди “Shahrixontumangaz” газ таъминоти бўлими бошлиғи Умиджон Расулов. - “Хонадондаги табиий газ исте‘молига ва жиҳозига қараб, 3319 та“TEGH J-4”маркали, 4159 дона “TEGH J-6”ҳамда 7 дона “TEGH J-10” маркали ҳисоблагичлар ўрнатилди. Ўрнатилган барча ҳисобдонларимиз махсус дастурга уланди ва энди ҳар бир хонадондаги табиий газ сарфи автоматик тарзда ҳисоб-китоб қилинмоқда”.

Шаҳрихон туманида 7485 нафар табиий газ исте‘молчилари истиқомат қилиб, шундан 6321 нафари ҳовли уйларда, 1164 нафари эса кўп қаватли уйлардаги исте‘молчилар ҳисобланади. Исте‘молчиларга 269.7 км узунликдаги газ қувурлари орқали хизмат кўрсатилиб, 272 дона газ маромлаш қурилмалари орқали табиий газ етказилиб берилмоқда.

Улуғнор туманида ҳам лойиҳа доирасида 5 163 нафар ҳисоблагичлар аҳоли хонадонларига ўрнатилиб берилди. Туманда хонадондаги табиий газ исте‘молига ва жиҳозига қараб, 1662 та“ТЕГҲ Ж-4” маркали, 3491 дона “ТЕГҲ Ж-6” ҳамда 10 дона “ТЕГҲ Ж-10” маркали ҳисоблагичлар ўрнатилди. Ўрнатилган барча ҳисобдонлар махсус дастурга уланди ва энди ҳар бир хонадондаги табиий газ сарфи автоматик тарзда ҳисоб-китоб қилинмоқда.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Улуғнорда шу кунга қадар 54 та ГМҚлар техник кўрикдан ўтказилди. 7.1 км газ қувурлари бўёқланиб, 2.5 км ер ости газ қувурларининг ҳолати махсус асбоб ёрдамида текширилди.

“Hududgaz Andijon” газ та‘миноти филиали матбуот хизмати