Андижон 24

ШАҲРИХОН ТУМАН ҲОКИМИ ҲУДУДДАГИ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛМОҚДА


20.01.2023   753

Туманда кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар, якка - ёлғиз яшовчи фуқаролар ҳолидан хабар олиш ишлари давом эттирилмоқда.

Бугун туман ҳокими Ҳ. Дадахонов Қозиқўрғон МФЙда яшовчи Гулшода Маматова оиласида бўлди. Ушбу оиланинг 2014 йилда туғилган, ногиронлиги бўлган фарзанди Худоберди Маматовга замонавий электр юритмали аравача топширилди. Шунингдек, мазкур хонадонга кўмир ёқилғисидан ҳам ёрдам кўрсатиладиган бўлди, дея хабар бермоқда Шаҳрихон тумани ҳокимлиги.